Эрон Мудофаа вазирлиги: Россиядаги терактлар АҚШнинг терроризмни қўллаб-қувватлагани сабабли содир бўлди
Эрон мудофаа вазири Муҳаммад Ризо Аштианий Россия мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу билан Остонада бўлиб ўтган учрашувда Россия ва Эрондаги терактларга АҚШ томонидан террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаши натижасида йўл қўйилганини айтди.
Бу ҳақда Эроннинг Tasnim агентлиги хабар бермоқда.
"Россия ва Эрондаги терактлар Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ томонидан террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаши натижасидир", - деди Аштиани.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).