Эрдўғон: Исроил Гитлердан ҳам ўзиб кетди

Эрдўғон: Исроил Гитлердан ҳам ўзиб кетди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ғазода 14 мингдан ортиқ бегуноҳ болалар ўлимига сабаб бўлган Исроил бераҳмлик бобида Адолф Гитлердан ҳам ўзиб кетганини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, Эрдўғон Ғарбни Ғазо ҳамда Ғарбий Соҳилда қирғинлар амалга ошираётган Исроилни тўғридан тўғри қўллаб-қувватлашда айблаган. Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларини тарихдаги энг катта шармандалик деб атаган.

Туркия раҳбари, шунингдек, унинг ҳукумати сўнгига қадар Яқин Шарқ масаласида Фаластинни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Ғазода давом этаётган уруш Эрдўғоннинг Яқин Шарққа нисбатан юритадиган сиёсатига янгича руҳ берганини билдирган.

“Худо менга умр берса, мен Фаластин курашини қўллашда давом этаман ва мазлум Фаластин халқининг овози бўламан”, — деган президент Эрдўғон.

Ўз навбатида, Туркия раҳбари Фаластин қаршилик гуруҳи бўлган ҲАМАС фаолиятини 100 йил муқаддам рўй берган Туркия Мустақиллик уруши билан қиёслаган. ҲАМАС мустақилликка эришишда оғир йўлдан ўтиши кераклигини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!