Энди электромобилларни рўйхатдан ўтказиш бензинли машиналарга нисбатан 5 баравар арзон бўлади

Энди электромобилларни рўйхатдан ўтказиш бензинли машиналарга нисбатан 5 баравар арзон бўлади

Бугун, 1 апрелдан бошлаб электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида (510 минг сўм) тўлов белгиланди.

Бошқа барча турдаги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш эса БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида бўлади.

Мазкур имтиёзлар аҳолини яшил энергияда ҳаракатланувчи транспорт воситаларини харид қилишга рағбатлантириш учун тақдим этилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!