ДХХ: Россия ва Қозоғистондан олиб келинган 19,7 кг. синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди

ДХХ: Россия ва Қозоғистондан олиб келинган 19,7 кг. синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида бир нечта тезкор тадбир ўтказилди:

▪️Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, сотиш учун тайёрлаб қўйилган 4 кг. 824 гр. “Мефедрон”, 3 кг. 274 гр. “Спайс” ва 2 кг. 130 гр. “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.
Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар Қозоғистондан олиб келинган ва келгусида уларни кичик бўлакларга бўлиб, интернет орқали сотиш режалаштирилган.

▪️Бошқа ҳолатда эса 3 дона автомобил эҳтиёт қисми (кардан вали) ичига яширилиб, Россия Федерациясидан юк автомашинасида юборилган 3 кг. 780 гр. “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қабул қилиб олган вақтларида, Тошкент шаҳрида яшовчи 2 нафар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи бир нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланди. Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар ҳам кичик бўлакларга бўлинган ҳолда, интернет орқали мижозларга сотилиши режалаштирилган.

▪️Сирдарё вилоятида туғилган фуқаронинг Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда 5 кг. 687 гр. “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлди. Мазкур шахс Россия Федерациясидан келтирилган ушбу кучли таъсир қилувчи моддаларни кичик бўлакларда Янгиҳаёт ва Сергели туманлари ҳудудидаги хуфия жойларга яшириб, сўнгра уларни “Телеграм” мессенжери орқали мижозларга сотишни режа қилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!