Дунёда картошка етиштириш оширилади

Дунёда картошка етиштириш оширилади

2030 йилга бориб картошканинг глобал миқёсда етиштирилиши 50 фоизга ўсиб, йилига 750 миллион тоннага етиши кутилмоқда.

Ҳар йили дунё бўйлаб 370 миллион тоннадан ортиқ картошка йиғиб олинади.

Статистик маълумотларга кўра, Хитой картошка етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринда, Ҳиндистон эса иккинчи ўринда туради. Украина сиёсий вазиятларга қарамай учинчи ўринда турибди.

Экспертларнинг фикрича, картошка етиштиришни кенгайтириш озиқ-овқат муаммосини сезиларли камайтиришга ёрдам беради.

БМТнинг таъкидлашича, етиштирилаётган картошканинг ортиб бораётган ҳажми жуда кўп миқдордаги сувни талаб қилувчи шоличилик муаммосига ечим бўлади. Хитой бу борада биринчилардан бўлиб шоли ўрнига картошка ҳосилини ошириш дастурини ишлаб чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!