Донецк вилоятидаги Красногоровка шаҳри Украина армияси назорати остига ўтди

Донецк вилоятидаги Красногоровка шаҳри Украина армияси назорати остига ўтди

Украина қуролли кучларининг учинчи алоҳида ҳужум бригадаси Россия армиясини Донецк вилоятидаги Красногоровка шаҳридан сиқиб чиқарди.

Аввалроқ Россия армияси кучлари Красногоровканинг жануби-шарқий қисмига накат усулида ҳужум қилиб шаҳарга кирган эди.

Ҳарбийлар таъкидлашича, қисқа вақт оралиғида истилочилар давомий мудофаага тайёрланишга улгурган, аммо қаршиликларга ва оғир жангларга қарамасдан, УКҚ учинчи алоҳида ҳужум бригадаси Россия армиясига талафотлар етказган — 100 га яқин жангчи ҳалок бўлган ва яраланган.

Бригада хабарига кўра, россияликлар асирга тушишдан бош тортганидан кейин ўзлари эгаллаб олган уйларда йўқ қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!