Бу йилги “шакар васвасаси” ҳам навбатдаги мавсумий манипуляция(ми?)

Бу йилги “шакар васвасаси” ҳам навбатдаги мавсумий манипуляция(ми?)

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда 2024 йил 31 августгача Россия томонидан шакар экспортига тақиқ жорий этилгани ва Ўзбекистон ички бозорида шакар нархининг қимматлашгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Аслида Ўзбекистон аҳолисининг шакарга бўлган истеъмоли Россия шакарига боғлиқ эмас.

Буни қуйидаги рақамлар ҳам исботлайди.

Ўзбекистонда шакарга бўлган йиллик талаб ўртача 650 - 700 минг тоннани ташкил этади.

Республикамизда мавжуд иккита – “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” МЧЖларининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,2 миллион тонна. Бу маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчиларимизнинг ўзи ички бозорни тўлиқ қондиришга етарли дегани.

Шунингдек, хомашё ҳам асосан, Бразилия ва Ҳиндистондан импорт қилинишини ҳисобга олсак, Россия томонидан шакар экспортига қўйилган чеклов Ўзбекистон ички бозоридаги маҳсулотга мутлақо таъсир қилмайди.

Биржадаги маълумотларга кўра, айни кунда иккита завод томонидан биржага ҳар куни 2 100 тонна маҳсулот чиқарилаётган бўлиб, унинг ўртача 300 тоннаси сотилмоқда экан.

Шакар ишлаб чиқарувчи корхоналар маълумотига кўра, бугунги кунда 4 ойга етадиган шакар хомашёси захираси мавжуд. Бразилиядан захира хомашё олиб келишга ҳам шартнома қилинган.

Маҳсулот нархига келадиган бўлсак, Роқобат қўмитасиннг маълумотига кўра, 16 апрелдан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан биржа савдоларига қўйиладиган шакар маҳсулотининг кунлик ҳажми 20 фоизга (2 100 тоннадан – 2 500 тоннага) оширилган.

Бошланғич нархи ҳам 6 фоизга (13 600 сўмдан – 12 860 сўмга) пасайтирилгани айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!