Польшанинг ЕИга аъзолиги 20 йил ичида мамлакатга 161 млрд евродан кўпроқ фойда келтирган

Польшанинг ЕИга аъзолиги 20 йил ичида мамлакатга 161 млрд евродан кўпроқ фойда келтирган

Польшанинг Эвропа Иттифоқида бўлишдан кўрган молиявий фойдаси 161 миллиард евродан ошди.


Унга кўра, Варшава 2004 йилдан бери Брюсселдан 245,5 миллиард евро олган, бу вақт давомида Польша бадаллари жами 83,7 миллиард еврони ташкил этган бўлса, Европа Иттифоқи 20 йил давомида Польшага «соф» 161,8 миллиард евро сарфлаган. Брюссел молиявий инъекцияларининг учдан икки қисми мамлакат энергетика ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга йўналтирилди, қолган маблағлар Эвропа Иттифоқининг умумий қишлоқ хўжалиги сиёсати доирасида ажратилди.

Март ойи бошида Еврокомиссия (ЕИ) мамлакат суд-ҳуқуқ тизимининг мустақиллигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар бошланиши муносабати билан Полша учун ЕИ буджетидан 137 миллиард еврогача маблағ ажратишга қарор қилди. ЭК тушунтирганидек, Польша Пандемияни тиклаш жамғармасидан 59,8 миллиард эвро ва бирлашиш жамғармаларидан 76,5 миллиард эвро олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!