Тошкент вилоятида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент вилоятида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Р. ва Д.Т. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Бектемир туманидаги савдо мажмуаси олдида фуқаро А.С.га 864 қути “Терафлекс Адванс” номли дори воситасини 16750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!