Таиландда жазирама туфайли 30 киши ҳалок бўлди

Таиландда жазирама туфайли 30 киши ҳалок бўлди

Таиландда жазирама туфайли 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради 24KZ.

Мамлакатда апрель ойи бошидан бери термометр 40 даражадан пастга тушмади. Ўтган ҳафтада Лампангда ҳаво ҳарорати 44 даражага етган.

Синоптиклар мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудларида шу ҳафта охиригача юқори ҳарорат сақланиб қолишини тахмин қилмоқда. Аҳоли ва сайёҳларга узоқ вақт очиқ ҳавода қолмаслик тавсия этилади. Иссиқликдан энг кўп жабр кўраётганлар - ташқарида ишлайдиганлар ва уйсизлардир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!