Тимур Кападзе: "Халқимиз ва Президентимиз билдирган ишончни оқлай олдик"

Тимур Кападзе: "Халқимиз ва Президентимиз билдирган ишончни оқлай олдик"

Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз Қатар майдонларида ўтаётган қитъа мусобақасининг ярим финалида Индонезия термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Вакилларимизни Олимпиадага олиб чиққан баҳсдан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе қуйилагиларни айтди:

Бутун халқ бизнинг ғалабамизни кутиб турганди ва биз буни сездик. Финалга чиққанимизни Президентимиз, халқимиз, миллатимизга бағишлаймиз!

Мақсадимизга, ниятимизга эришдик. Битта қадам қўйдик, иккинчи қадамимиз финалда бўлади Худо хоҳласа. Ушбу ўйинга ҳам яхши тайёргарлик кўриб, керакли натижани қўлга киритамиз. Иншааллоҳ, ҳаммаси биз ўйлагандек бўлди, мухлислар олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлди.

Энди юртимизга кубок ва олтин медаллар билан қайтиш ниятидамиз. Ниятимиз холис эди, бу учун кўп йил тайёргарлик кўргандик. Худога шукр, барчасини ижобий бажара олдик.

Тўғри, йигитларни анча вақт тайёрлаб келдик. Ўртада "Олимпик" лойиҳаси вужудга келди ва шу билан йўлга чиқдик. Анча меҳнат қилдик, қийинчиликлар ҳам бўлди. Аммо ишлашдан тўхтамадик, тайёрланишда давом этдик.

Бундан ташқари, биз иккита катта мусобақада иштирок этдик. Осиё кубоги, Осиё ўйинларида муносиб иштирок этдик. Йигитлардан миннатдорман, халқимиз ва Президентимиз билдирган ишончни оқлай олдик, менимча. Бундан хурсандмиз ва ёрдам берган барчага ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!