Ўзбекистон ТИВда Германия Бундестаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон ТИВда Германия Бундестаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

2024 йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Германия Бундестагининг «Германия-Марказий Осиё» парламент гуруҳи раиси ўринбосари Манфред Грунд билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида парламентлараро мулоқотни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатларни фаоллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, илмий-тадқиқот марказлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, меҳнат миграцияси ва таълим соҳасида қўшма дастур ва лойиҳаларни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Музокаралар кун тартибидан турли даража ва шаклдаги бўлажак қўшма тадбирларга доир масалалар ҳам ўрин олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!