"Барселона" ўзининг икки футболчисини Саудияга сотиш устида ишламоқда

"Барселона" ўзининг икки футболчисини Саудияга сотиш устида ишламоқда

Каталониянинг "Барселона" клуби Саудия Арабистонига икки футболчисини сотиш устида ишламоқда.

Гап жорий мавсум Англия Премьер-лигасида ижара асосида ўйнаётган футболчилар ҳақида кетмоқда.

Sport нашри хабарига кўра, "Барселона" Саудия Арабистонига ҳужумчи Ансу Фати ва марказий ҳимоячи Клеман Ланглени сотиш ниятида.

"Брайтон" ва "Астон Вилла" бу футболчиларни доимий равишда сотиб олишдан манфаатдор эмас. Қайд этилишича, “Барселона” кейинги мавсумда Фати ва Ланглени ўз режаларига киритмайди. Раҳбарият ёздаги муҳим трансферларни молиялаштириш учун бу футболчиларни сотишни афзал кўрмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!