Энди Тожикистонда қонунни бузган болалар судланмайди

Энди Тожикистонда қонунни бузган болалар судланмайди

Энди Тожикистонда ўрта ва енгил турдаги жиноятларни содир этган болалар судланмайди. Бу ҳақда "Asia-Plus"га таяниб. Ўзрепорт нашри хабар берди.

Қайд этилишича, UNICEF Швейцария ҳукуматининг молиявий кўмагида “Тожикистонда болаларнинг одил судловдан тенг фойдаланишини таъминлаш” ҳақидаги янги лойиҳасини ишга туширди. Унинг мақсади - болалар учун жиноий жавобгарликни муқобил турларга алмаштиришдир.

Лойиҳа қиймати 1 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, яқинда қабул қилинган “2023-2027 йилларда вояга етмаганларга нисбатан одил судлов тизимини ислоҳ қилиш дастури” доирасида жиноий жавобгарликни муқобил ахлоқ тузатиш чора-тадбирлари билан алмаштириш тизимини ишлаб чиқишни кўзда тутади.

Нашрнинг ёзишича, асосий эътибор жазодан кўра кўпроқ реабилитация, таълим ва реинтеграцияга қаратилган.

“Сўнгги йилларда амалга оширилган кўплаб ислоҳотларга қарамай, болалар адлия тизимида халқаро стандартларга, жумладан, БМТнинг болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига мос келмайдиган эскирган ёндашувлар қўлланилмоқда. Тожикистон болаларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган чораларни қўллашда муваффақиятга эришди. Бироқ, жиноят қурбонларига нисбатан адолатни тиклашга ёрдам берадиган ва болаларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўладиган омилларни йўқотиш механизмлари мавжуд эмас ", дейилади UNICEF'нинг пресс-релизида.

Бундан ташқари, лойиҳага кўра, Тожикистон қонунлари ва амалиёти халқаро стандартларга мослаштирилади.

Лойиҳа Тожикистон мамлакатининг барча ҳудудларидаги 100 та мактабни қамраб олади ва асосий эътибор ўсмирлар, мактаб ўқувчилари, хавф гуруҳидаги ота-оналар ва васийлар ҳамда қонунга зид бўлган болаларга қаратилади. Ушбу ташаббусда турли мутахассислар, жумладан судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, ҳуқуқшунослар, ижтимоий хизматчилар, ўқитувчилар ва жамоат раҳбарлари бирлашади.

Лойиҳа Тожикистон ҳукуматига мавжуд ижтимоий хизмат ходимларини хариталаш ва ҳуқуқий - ижтимоий таъминот тизимлари ўртасидаги мувофиқлаштиришни яхшилашга ёрдам бериши айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!