15 ёшли қиз чуқурликка тушиб кетди

15 ёшли қиз чуқурликка тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари томонидан чуқурликка тушиб кетган 15 ёшли қиз соғ-саломат олиб чиқилди.

28 апрель куни соат 19:36 да Тошкент вилояти Чиноз тумани «Ҳамза» МФЙ Ш.Рашидов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаронинг 15 ёшли қизи ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги чуқурликка тушиб кетганлиги ва уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб, Чиноз тумани ФВ бўлимига ташвишли хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлар ёрдамида қизни чуқурликдан соғ-саломат чиқариб олган ва психологик ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тиббиёт ходимларига топширган. Қизнинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли шифохонадан уйига жавоб бериб юборилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!