Эстония украиналик эркакларни чиқариб юбормайди

Эстония украиналик эркакларни чиқариб юбормайди

Эстония Ички ишлар вазирлиги мамлакатда қонуний бўлиб турган, ҳарбий ёшдаги украиналик эркакларни, агар паспортлари муддати тугаган бўлса, Украинага мажбуран қайтаришни режалаштирмаяпти.

Бу ҳақда Эстония Ички ишлар вазирлиги фуқаролик ва миграция сиёсати бошқармаси маслаҳатчиси Аннели Уикс маълум қилди.

«Мобилизация давлат ва унинг фуқароларига тегишли masala. Ички ишлар вазирлиги Эстонияда қонуний истиқомат қилувчи, уруш туфайли қочиб кетган Украина фуқароларини, хусусан, Украина эҳтимолий сафарбарлигининг мақсадли гуруҳига кирувчи Украина фуқароларини мажбурий ватанига қайтариш режасига эга эмас», деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!