Канадалик талабалар Исроилга қарши лагерь қурди

Канадалик талабалар Исроилга қарши лагерь қурди

Канаданинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – Макгилл университетининг ўнлаб талабалари Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказиш учун кампусда чодир лагери ташкил қилди. Бу ҳақда CBC телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 27 апрель куни Фаластин байроқлари туширилган 20 га яқин чодир ўрнатилган бўлса, 29 апрелда уларнинг сони 3 баравар кўпайган. Шу тариқа, телеканалнинг қайд этишича, канадалик талабалар АҚШда бўлиб ўтаётган шунга ўхшаш акцияларни қўллаб-қувватлаган.

Университет раҳбарияти нашр этилган баёнотда намойишчиларнинг аксарияти ҳақиқатан ҳам ушбу университет талабалари эканлигини тасдиқлади. Унинг раҳбарияти баъзи намойишчилар антисемитизм риторикасини очиқдан-очиқ ишлатаётгани ҳақида видео далилларга эга. Ҳозирча талабаларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!