ЖССТ: 2030 йилгача менингитнинг уч миллионга яқин ҳолатлари ва ундан 900 минг ўлимнинг олдини олиш мумкин

ЖССТ: 2030 йилгача менингитнинг уч миллионга яқин ҳолатлари ва ундан 900 минг ўлимнинг олдини олиш мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Франция ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилган юқори даражадаги йиғилишда жаҳон етакчилари томонидан ногиронликнинг асосий сабаби бўлган менингитни бартараф этиш зарурлигини таъкидланди. Тадбир Парижда Паралимпия ўйинлари арафасида менингит касаллигини бартараф этиш учун курашган машҳур спортчилар кўмагида бўлиб ўтди.

✅ Нигерияда бактериал менингитнинг бешта асосий штаммига қаратилган янги, хавфсиз ва юқори самарали вакцина муваффақиятли жорий қилинганига асосланиб, дунё етакчилари сармоя талаб қилувчи “2030 йилгача менингитни тугатиш” номли Глобал йўл харитасини бажаришни ўз зиммаларига олишди. Ушбу инновацион режада дунёнинг барча минтақаларида менингитни аниқлаш, назорат қилиш ва уни енгиш, бу ҳалокатли касалликдан жабрланганларни реабилитация қилиш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилади.

“Бактериал менингит билан касалланган ҳар олти кишидан бири оламдан ўтиши кузатилади ва уни юқтирган ҳар беш кишидан бири узоқ вақтга ногирон бўлиб қолади. Бу ҳолатларнинг аксариятини вакциналар ёрдамида олдини олиш мумкин”, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус.

📊 “2030 йилгача менингитни енгиш” йўл харитаси касалликнинг барча жиҳатларига қарши курашиш учун барча манфаатдор томонларга биргаликда ишлаш имконини берувчи инновацион ёндашувни ифодалайди. Агар тўлиқ молиялаштирилса ва амалга оширилса, ушбу йўл харитаси 2030 йилга келиб менингитнинг уч миллионга яқин ҳолатлари ва камида 900 минг ўлимнинг олдини олишга ёрдам беради. Бу эса ўн йил ичида 4–10 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги тиббий харажатларни ва яна миллиардлаб билвосита харажатларни тежаш имконини яратилади дегани.

📑 Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан 2020 йилда маъқулланган йўл харитаси менингитнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш бўйича босқичма-босқич режани ўз ичига олади. Ушбу мақсадларга бешта йўналиш: эпидемиянинг олдини олиш ва назорат қилиш, диагностика ва даволаш, касалликни эпидназорат қилиш, парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ахборот-тарғибот ишлари орқали эришилади. (https://telegra.ph/file/64a5a330c3e0f1b24963f.png)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!