Грузияда баҳсли қонун лойиҳаси қабул қилинди

Грузияда баҳсли қонун лойиҳаси қабул қилинди

Грузия парламенти юридик қўмитаси хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қўллаб-қувватлади.

Қонун чиқарувчи орган сайтида намойиш қилинган овоз бериш чоғи депутатлар орасида даҳанаки жанжал келиб чиққан. Натижада қўмита раиси Анри Оханашвили 14 мухолифатчини мажлис залидан чиқариб юборган. Аввалроқ мамлакат парламенти кўпчилик овоз билан “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ қабул қилган эди. Айни дам Тбилисида ушбу қонун жорий этилишига қарши нарозилик чиқишлари тўхтамаяпти. Энди лойиҳа ялпи мажлисда иккинчи ўқишда кўриб чиқилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!