Полша ядровий қуролга эга бўлади

Полша ядровий қуролга эга бўлади

Полша ядровий алмашиш дастурида иштирок этиш учун ариза топшириш орқали Америка ядровий қуролини жойлаштиришни расман сўради. Бу ҳақда Полша мудофаа вазири ўринбосари Павел Залевский маълум қилди.

«Биз ядровий алмашиш деб номланган дастур ҳақида гапиряпмиз. Бу НАТО дастури, аммо Полшада жойлашган ядровий қуролдан фойдаланиш бўйича қарор ва тўлиқ назорат америкаликлар томонидан қабул қилинади. Албатта, бу дастур Европада ишлайди. Унда Бельгия, Италия ва Германия иштирок этмоқда. Ва Полша ушбу дастурда иштирок этишга тайёрлигини эълон қилди», деди Павел Залевский.

Аввалроқ, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков, агар НАТО ядровий иншоотлари Полша ҳудудида жойлашадиган бўлса, «Россия учун ҳарбий нишонга» айланишини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!