Нокиа 3210 телефони қайта чиқарилиши мумкин

Нокиа 3210 телефони қайта чиқарилиши мумкин

“Нокиа 3210” телефони жорий йилда яна сотувга чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда “Gizmochina” нашри хабар берди.

“HMD Global” компанияси 1990-йилларнинг охирида хит бўлган машҳур “Нокиа 3210” телефонини 25 йилдан кейин замонавий янгиланишлар билан тақдим қилиши кутилмоқда

Яқинда компания Кенияда тақдимот маросимини ўтказганида, афишада мазкур телефоннинг постери пайдо бўлган

““HMD” классик дизайн элементларига эга “Нокиа 3210” (2024) оригинал моделнинг моҳиятини сақлаб қолган, буни таниш тугмалар тартиби каби тафсилотларда кўриш мумкин

Аммо янгиланган телефоннинг орқа томони замонавийроқ кўринишга эга бўлади.

Машҳур “Нокиа” логотипи ҳали ҳам ўз жойида, аммо энди асл моделда бўлмаган орқа камерага мавжуд. Пастки қисмида ““HMD” логотипи ҳам туширилган.

Реклама постерида “Нокиа 3210” (2024) учун батареянинг узоқ ишлаш муддати, “Bluetooth” ва 4G уланиши каби хусусиятларга ишора қилади. Бироқ, бошқа тафсилотлар ҳозирча сир сақланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!