Кимлар жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади?

Кимлар жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 15-июндаги ПҚ-279-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 13-октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан;

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошлангунига қадар катталар ва ёшлар ўртасида Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида охирги тўрт йилда, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3 ўрин) бўлган умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига қўшимча давлат гранти асосида кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!