Туркман помидорлари Тожикистон бозорида ўзбек помидорларини бозордан чиқариб юборди

Туркман помидорлари Тожикистон бозорида ўзбек помидорларини бозордан чиқариб юборди

East-fruit таҳлилларига кўра, ҳозирги вақтда Тожикистоннинг улгуржи бозорларида Туркманистондан олиб келинган иссиқхона помидорларининг мутлақ устунлиги қайд этилган. Ажойиб кўриниш ва замонавий қадоқлаш билан бу помидорлар ҳам нарх жиҳатидан жуда рақобатбардошдир. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, туркман помидори ўзбек иссиқхона маҳсулотларини Тожикистон бозоридан бутунлай чиқариб юборган.

"Барқарор электр энергияси билан таъминланган, газ-сув ресурсларига бой туркманлар аста-секин ўз заминида иссиқхоналарни ҳаддан ташқари кенгайтириб, қишда ҳам бежирим полиз экинларини кўпайтириш ҳадисини ўзлаштириб олишмоқда. Натижада, биргина туркман помидори кўплаб мамлакатларга экспорт қилинадиган бўлди", дейилади Uzb_Meteo Телеграмь канали хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!