"Барселона" Роке борасида бир қарорга келди

"Барселона" Роке борасида бир қарорга келди

"Барселона"нинг марказий ҳужумчи Витор Роке борасидаги режалари маълум бўлди. Журналист Ферран Корреанинг хабар беришича, Каталония клуби бразилиялик футболчини ёзги трансфер ойнасида ижарага беришга қарор қилган.

Маълум қилинишича, яқин вақт ичида "кўк-анорранглилар" раҳбарияти 19 ёшли форвардни ўз қарори ҳақида хабардор қилади. Роке ўтган қишда "Барселона"га ўтган эди.

Каталониялик футболчи барча турнирларда 13 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди. Рокенинг "Барселона" билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!