Зеленский Украина НАТОга қачон қўшилишини айтди

Зеленский Украина НАТОга қачон қўшилишини айтди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг фикрича, Украина Россияга қарши урушда ғалаба қозонмагунча НАТОга аъзо бўла олмайди. Бу ҳақда у альянс бош котиби Йенс Столтенберг ва НАТО стандартлари бўйича профессионал ҳарбий таълим курсларидан ўтаётган зобитлар билан учрашувда айтди.

«Шахсий фикримча, биз ғалаба қозонганимиздагина НАТОга аъзо бўламиз. Уруш пайтида биз НАТОга қабул қилинамиз, деб ўйламайман. Бу баъзи НАТО аъзолари учун хавф, бошқалари эса бунга шубҳа билан қарашади. Украинани сиёсий жиҳатдан альянсга қабул қилиш учун эса ғалаба керак», — деди Зеленский.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!