Шаҳрисабздаги қишлоқда бўри пайдо бўлгани айтилмоқда

Шаҳрисабздаги қишлоқда бўри пайдо бўлгани айтилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги қишлоқда бўри пайдо бўлгани хабар берилди. Бу ҳақда “Дарё”га маълум қилган Машраб Эсоновнинг айтишича, йиртқич Саксонкапа қишлоғидаги аҳоли ҳовлиларига қадар кириб борган.

Кеча онам ҳовлига чиқса, уйимиз ёнига бўри келиб турган экан. Тошни олиб, отишга урингач, қочиб кетган, — дейди суҳбатдош.

Унинг билдиришича, қишлоққа бўри оралаганига бир ой бўлган.

Шу пайтга қадар ҳеч кимга, ҳеч қайси ташкилотга мурожаат қилинмаган. Улар ҳам келишмади. Аммо профилактика инспектори бундан хабардор бўлган. Боиси қишлоғимизнинг Telegram канали бор-да. Шу каналда барча маълумотлар чиқарди, — дейди Машраб Эсонов.

Аҳолининг маълумот беришича, бўрилар шу пайтга қадар 8 та хонадоннинг 19 бош қўйини бўғизлаган, 7 та куркасини ейишга уринган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!