Брюссел Грузиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш аризасини музлатиб қўяди, агарда...

Брюссел Грузиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш аризасини музлатиб қўяди, агарда...

Европа Иттифоқи Грузиянинг иттифоққа қўшилиш ҳақидаги аризасини мамлакатда хорижий агентлар тўғрисидаги қонун кучга кирса, муддатсиз муддатга музлатиб қўйишни режалаштирмоқда, деб ёзади Financial Times манбаларга таяниб.

«Биз қонун провокация эканлигини аниқ айтдик», деди Европа расмийларидан бири журналистларга.

Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель ва Европа Иттифоқининг кенгайиш бўйича Европа комиссари Оливер Вархели қўшма баёнотида Грузиянинг хорижий агентлар тўғрисидаги қонунининг мазмуни Европа Иттифоқи нормалари ва қадриятларига мос келмаслигини айтди. Уларнинг фикрича, унинг кучга кириши мустақил матбуот ва фуқаролик жамияти фаолиятига путур етказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!