Ўзбекистон дзюдо федерацияси «Париж-2024» Олимпиадаси учун қўлга киритилган йўлланмалар сони 13 тага етганини эълон қилди

Ўзбекистон дзюдо федерацияси «Париж-2024» Олимпиадаси учун қўлга киритилган йўлланмалар сони 13 тага етганини эълон қилди

«Париж-2024»да қатнашадиган дзюдочиларимиз сафига Шукуржон Аминова ҳам қўшилди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси «Париж-2024» Олимпиадаси учун қўлга киритилган йўлланмалар сони 13 тага етганини эълон қилди.

Халқаро дзюдо федерацияси ёзги Олимпия ўйинлари учун эълон қилган сўнгги рейтинг сарҳисобига кўра, -57 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган Шукуржон Аминованинг тўрт йиллик ўйинлар чиптасини қўлга киритгани эътироф этилди.

Бу, ўз навбатида ўзбекистонлик аёллар терма жамоасининг 5 нафар аъзоси, умумий ҳисобда 12 нафар дзюдочимиз «Париж-2024»нинг 12 та яккалик ва 1 та жамоалар ўртасидаги Олимпиада медаллари учун кечадиган беллашувларда иштирок этишини англатмоқда.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз дзюдочилари ўтказилган Олимпия ўйинлари тарихида тўрт йиллик ўйинларнинг ҳеч бирида 13 та совринли ўрин учун кураш олиб бормаганди.

Бу сафар 7 нафар дзюдочи йигитларимиз ҳамда 5 нафар дзюдочи қизларимизнинг Олимпиада медаллари учун кураш олиб бориши билан бирга аралаш жамоавий беллашувларда ҳам иштирок этиши имкониятларимиз истакларимизга мос келаётганидан далолат.

Эслатиб ўтамиз, «Токио-2020» Олимпия ўйинларида юртимиз дзюдочилари 11 та совринли ўринлар учун кураш олиб борган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!