Қозоғистонда ОАВ фаолиятини чекловчи янги қонун имзоланди

Қозоғистонда ОАВ фаолиятини чекловчи янги қонун имзоланди

Журналистика муҳитини яхшилаш баҳонасида Қозоғистон президенти "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Бу эса Чегара билмас мухбирлар (RSF) ташкилоти томонидан президент ўз ҳукуматининг матбуот устидан назоратини кучайтиришга уриняпти деган хулосасига сабаб бўлди.

Президент Қосим-Жомарт Тўқаев 19 июнь куни эълон қилган "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонуннинг белгиланган мақсади журналистларга ахборотни тадқиқ қилиш ва тарқатиш ишлари учун янада яхши кафолатлар беришдан иборат . Лекин амалда у асосан мавжуд қонунларни қайта кўриб чиқиб, оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилишдан кўра назорат қилишга интилиши айтилади.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти қонунни бекор қилиш ва уни ҳақиқий ислоҳот билан алмаштиришга чақириб, Қозоғистон журналистларини таъқиб қилиш учун қонунчиликнинг кучайиб бораётганидан хавотир билдирди.

"Президент Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан имзоланган қонун журналистларнинг меҳнат муҳити ва ҳимоясини яхшилашдан ташқари, аслида уларни цензура қилиш учун ишлатилиши мумкин. Қозоғистон бу йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексида саккиз поғона пастлаганини ҳисобга олиб, ташкилот президентни яна бир бор ўйлаб кўришга чақиради" дейди RSF`нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўлими бошлиғи Жеанне Cавелиер.

Маълумот ўрнида Қонуннинг 1-моддасида оммавий ахборот воситаларининг таърифи мавжуд бўлиб, унда оммавий ахборот воситалари фаолиятини бошлашдан олдин рухсат олиш талабини билвосита киритади, бу эса матбуот эркинлиги тамойилига зиддир.

Шунингдек, хорижий журналистларнинг Қозоғистонда аккредитациясиз ишлашини тақиқлайди (30-модда). Ҳозирги сиёсий контекстда бу янги чора ҳокимиятни танқид қилувчи ОАВда ишлайдиган мухбирларнинг ўзбошимчалик билан тақиқланиши эҳтимоли кўпроқ бўлади, деган хавотир бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!