Туркманистон ва UNICEF ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Туркманистон ва UNICEF ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Меҳри Бешимова мамлакатдаги UNICEF ваколатхонаси янги раҳбари Жалпа Ратна билан учрашув ўтказди, деб ёзди “Тurkmenportal”.

Мулоқот давомида жорий ҳамкорликнинг юқори даражаси қайд этилиб, алоқаларни янада кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди.

UNICEFнинг Туркманистон учун 2021-2025 йилларга мўлжалланган Давлат дастури амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди. Болаларни асраш, соғлиқни сақлаш, овқатланиш, эрта ривожланиш, ижтимоий ҳимоя ва инклюзив таълим ҳужжатда акс этган асосий йўналишлардир.

Дипломатлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва устувор йўналишларда қўшма лойиҳалар амалга ошириш имкониятини кўриб чиқдилар.

UNICEF ваколатхонаси раҳбари ўзаро манфаатли барча соҳаларда ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!