Демократик партиянинг бир қатор донорлари Жо Байденнинг сайловолди дебатидаги нутқидан сўнг номзодни алмаштириш зарур деган хулосага келди — Bloomberg
![Демократик партиянинг бир қатор донорлари Жо Байденнинг сайловолди дебатидаги нутқидан сўнг номзодни алмаштириш зарур деган хулосага келди — Bloomberg Демократик партиянинг бир қатор донорлари Жо Байденнинг сайловолди дебатидаги нутқидан сўнг номзодни алмаштириш зарур деган хулосага келди — Bloomberg](/photos/news/hiAsewbScQZcAuX.jpeg)
Агентлик маълумотларига кўра, дебатдан сўнг донорлар электрон почта орқали ўзаро хабарлар алмашишни бошладилар, ушбу хабарларда "демократлар учун ягона умид Байденнинг кетиши" деган хулосага қайд этилган.
Bloomberg'нинг қайд этишича, дебатдан сўнг Вашингтондаги демократлар Байденнинг ўрнига кимлар номзод бўлиши мумкинлигини муҳокама қилишган. Тез-тез тилга олинганлар орасида АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис, Калифорния губернатори Гевин Ньюсом ва Мичиган губернатори Гретxен Уитмар бор.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).