АҚШда футбол майдони ўпирилиб тушди

АҚШда футбол майдони ўпирилиб тушди

Воқеа Иллинойс штадида 26 июнь куни бўлиб ўтган. Гордон Ф. Мур парки атрофида болалар спорт ўйинлари ўтказиш учун 19 та футбол майдони қурилган.

Боғ тергов учун ёпилган. Боғ директори Майкл Ҳейс ушбу ўпирилишни “сюрреал” деб атаб, гўёки “фильмларда бўлгани каби” дея таърифлайди.

Ер остида шахта бўлгани учун футбол майдони ўпирилиб тушган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

“Конлар ўнлаб йиллар давомида шу ерда жойлашган. Бу ҳақида эса биз огоҳлантирилмаганмиз. Тергов якунланишини кутамиз”, — дейди Майкл Ҳейс.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!