Бир неча террорчи Махачқалъадаги пляжда ушланди

Бир неча террорчи Махачқалъадаги пляжда ушланди

Террорчилардан камида икки нафари отишма вақтида ўлдирилган. Доғистон ИИВ Махачқалъа кўчаларида отишмалар давом этаётганини маълум қилди. Аҳолидан уйдан чиқмаслик сўралган.

Маҳаллий телеграм-каналларга кўра Дербентга Росгвардия ходимлари етиб келган. Дербентда шаҳарга кириш ва ундан чиқиш йўллари тўсилган

Маҳаллий пабликлар синагог атрофидаги ҳудудда яна отишма овозлари эшитилганини хабар қилган. Дербент кўчаларида отишмалар давом этмоқда.

Шот манбаси шаҳарнинг марказий майдони атрофида автоматлардан сидирғасига ўт очилганини хабар қилган. «112» нашри аниқлик киритишича, Дербентда кучишлатар тузилмалар ходимлари террорчиларни йўқ қилиш бўйича махсус амалиёт ўтказмоқда.

Ходимлар хизмат итлари билан террорчилар келган автомобилни ҳам изламоқда.

Маш маълумотига кўра, Махачқалъанинг Киров районидаги православлар ибодатхонасида гаровга олинган. 40 киши қамалиб қолгани айтилмоқда.

Унинг атрофидаги кўчаларда қуролланган кишилар ҳаракатланмоқда, отишма овозлари эшитилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Доғистондаги отишмаларда ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етган, шундан 7 нафари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари. 25 киши жароҳатланган

Дербентда шиддатли отишмалар тинмаяпти. Ҳавода вертолёт ҳаракатланмоқда.

ТАСС хабар беришича, Росгвардиянинг бир ходими Махачқалъада жангарилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Махачқалъага ҳарбий техника ҳам олиб кирилган. Дербент кўчаларида ҳам ҳарбий техникалар ҳаракатланмоқда. Штурмга тайёргарлик кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!