Украина президенти девони раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди

Украина президенти девони раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди

Украинa Миллий антикоррупция бюроси мамлакат президенти девони раҳбарининг собиқ ўринбосари Кирилл Тимошенкони қўлга олди.

"Тимошенконинг уйи ва иш жойида тинтувлар амалга оширилди. Бу йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш доирасидаги коррупцион схемаларни текшириш билан боғлиқ бўлиши мумкин", деб хабар беради “Украинская правда”.

Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!