Германиянинг KNDS концерни янги гаубицаларни тақдим этди

Германиянинг KNDS концерни янги гаубицаларни тақдим этди

Германиянинг KNDS мудофаа концерни Магдебург (Саксония-Анхалт) яқинидаги полигонда Piranha HMC AGM ва Boxer RCH 155 ғилдиракли шассиларида янги гаубицаларни тақдим этди.

Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, келажакда Украинага 50 та шундай қуроллар юборилиши мумкин.

NTV телеканали маълумотларига кўра, иккала модель ҳам «ўзиюрар гаубицанинг ўқ отиш қуввати ва зирҳли транспортёр тезлигини бирлаштирган» ва 54 км масофадаги нишонларни уришга қодир. Келажакда улар масофадан бошқариш учун қўшимча модул билан жиҳозланиши мумкин, дейилади хабарда.

Германия Украинага АҚШдан кейин иккинчи йирик қурол етказиб берувчи ҳисобланади. Украинага Берлиндан берилган ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори (кўрсатилган ва ваъда қилинган) тахминан 28 миллиард еврони ташкил қилади. 2024 йилги буджетда бу мақсадлар учун 7 миллиард евродан ортиқ маблағ назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!