Литва 2030 йилгача муқобил энергияга тўлиқ ўтишни режалаштирмоқда

Литва 2030 йилгача муқобил энергияга тўлиқ ўтишни режалаштирмоқда

Қайта тикланадиган манбалар 2030 йилга келиб Литвада электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ягона манбаига айланиши керак.

Бу сиёсат республиканинг энергетик мустақиллиги бўйича миллий стратегияда ўз ифодасини топган.

“Мақсад - Литванинг энергетика сектори 100% иқлим нейтрал бўлишини таъминлаш. 2030 йилга келиб Литвада ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган барча электр энергияси қайта тикланадиган манбалардан ишлаб чиқарилиши керак”, — дейилади ҳужжатда.

Ҳужжат Сейм (парламент) ялпи мажлисида қабул қилинди. 74 нафар депутат уни қўллаб-қувватлади, 26 нафари бетараф, 7 нафари қарши чиқди.

Энергетика вазири Дайниус Крейвис аввалроқ Литванинг 2050 йилгача бўлган энергетика мустақиллиги стратегиясида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш учун 150 миллиард евро керак бўлишини таъкидлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!