Ўзбекистонда ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 725 млрд сўмлик алимент маблағлари ундирилди

Ўзбекистонда ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 725 млрд сўмлик алимент маблағлари ундирилди

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган даврида ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 725 млрд сўмлик алимент маблағлари ундирилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълумот берди. Унга кўра, бюро органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврда судлар ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ҳамда фаолият самарадорлигини янада яхшилаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 725 миллиард сўмлик алимент маблағлари ундирилди. Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 364 нафар шахс ишга тикланди, тўланмаган 21 миллиард сўмлик иш ҳақи ундирилди.

Ҳокимликлардан компенсация маблағлари билан боғлиқ 300 дан ортиқ ижро ишлари бўйича 155 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар ундирилиб, фуқаролар манфаатлари ҳимоя қилинди. Давлат ижрочиси аралашувисиз 830 мингдан ортиқ автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилиниб, 452 миллиард сўмлик қарздорлик ундирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!