Грузиялик миллиардер терма жамоага Евро—2024 гуруҳ босқичидан чиққани учун 10 миллион евро ўтказиб берди

Грузиялик миллиардер терма жамоага Евро—2024 гуруҳ босқичидан чиққани учун 10 миллион евро ўтказиб берди

Футбол бўйича Грузия терма жамоаси Евро—2024 гуруҳ босқичи сўнгги турида Португалия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

“Грузия орзуси” партияси асосчиси ва фахрий раиси, Грузия собиқ бош вазири Бидзина Иванишвили терма жамоани ғалаба билан табриклади. Партия матбуот хизмати хабарига кўра, терма жамоага 30 миллион лари (тахминан 10 миллион евро) ўтказиб берилган.

Бундан ташқари, миллиардер ташаббуси билан 1/8 финалда Испания устидан қозонилган ғалаба учун ҳам қўшимча 10 миллион евро ваъда қилинган.

Грузия терма жамаоси 30 июль куни Испанияга қарши баҳс олиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!