Нигер армияси мамлакат жануби-ғарбида 30 га яқин террорчини йўқ қилди

Нигер армияси мамлакат жануби-ғарбида 30 га яқин террорчини йўқ қилди

Нигер ҳукумат армияси мамлакат жануби-ғарбида 30 га яқин қуролли террорчини йўқ қилишга муваффақ бўлди.

Бу ҳақда Maghreb Arabe Press ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳарбийлар 25 июнь куни Нигер мудофаа ва хавфсизлик кучларининг Тассия қишлоғи (Тиллабери вилоятидаги Тера департаменти) яқинидаги бўлинмасига ҳужумда иштирок этган жангариларни аниқлаш бўйича операция ўтказди. Ҳужум натижасида 20 нафар ҳарбий ва бир фуқаро ҳалок бўлган.

Ҳарбийлар Буркина-Фасо йўналиши бўйича қочган террорчиларни ҳаво разведкаси ёрдамида аниқлашга муваффақ бўлди. Нигер армияси жангариларнинг логистика пунктини ҳам йўқ қилди. Бундан ташқари, хавфсизлик кучлари Банжо қишлоғида 7 нафар террорчини қўлга олди.

Мали ва Буркина-Фасо билан чегаралар яқинида жойлашган Нигернинг жануби-ғарбий ҳудудлари бир неча йиллардан бери экстремистик ва террористик гуруҳлар фаоллигининг кучайган ҳудудига айланиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!