Бектемир ва Ховос туманларида ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бектемир ва Ховос туманларида ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бектемир тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Д. ва С.Х.лар фуқаро Х. (мутахассислиги шифокор)ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Нурафшон шаҳардаги Тез тиббий ёрдам бўлимига ишга киритиб, кейинчалик гўёки бош шифокор ўринбосари лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Ховос туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.А. бошқа бир фуқаро И.нинг ишончига кириб, уни Ховос вагон таъмир корхонасида ишловчи танишлари орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!