Байрутда кучли ёнғин содир бўлди

Байрутда кучли ёнғин содир бўлди

Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги портда яна кучли ёнғин юз берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, автомобиль шиналари ва мойлари сақланадиган омборга ўт кетган.

Аввалроқ порт ҳудудидан ёнғин содир бўлган жойдан бир неча километр узоқликда кўринадиган қора тутун булутлари кўтарила бошлади, дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

“Ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда, уларга армия вертолётлари ёрдам бермоқда”, - дейилган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!