“Барселона” янги мураббийни қачон таништириши аниқ бўлди

“Барселона” янги мураббийни қачон таништириши аниқ бўлди

“Бавария” ва Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Ханс-Дитер Флик “Барселона”ни қабул қилиб олиши кутилмоқда.

Испаниялик журналист Хавьер Валлснинг маълум қилишича, каталонияликлар янги бош мураббийни 30 май куни оммага таништиришни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, “Барселона” спорт директори Деку ва германиялик мутахассиснинг телефон орқали уюштирган музокараси муваффақиятли якунланган.

Флик каталонияликларнинг молиявий муаммоларига қарамай, жамоани бошқаришга розилик берган.

Ҳозирги бош мураббий Хави Эрнандес ҳам ўрнига бошқа мутахассис келаётганидан хабар топди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!