Аукционда ғолиб бўлган 675,3 минг фуқарога деҳқон хўжалиги юритиш учун 189,8 минг гектар ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилди

Аукционда ғолиб бўлган 675,3 минг фуқарога деҳқон хўжалиги юритиш учун 189,8 минг гектар ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилди

Аукционда ғолиб бўлган 675,3 минг фуқарога деҳқон хўжалиги юритиш учун 189,8 минг гектар ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат кадастрлар палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножатхон Йўлдошева маълум қилди.

Республикамизнинг маъмурий чегарасидаги умумий ер майдони 44 892,4 минг гектар, шундан суғориладиган ерлар эса 4 342,5 минг гектарни (9,7%) ташкил қилади.

UZKAD ахборот тизими орқали республиканинг 95% (42,7 млн гектар) ер майдонларининг электрон харитаси яратилди, шунингдек, 40,4 млн гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўтган йилга нисбатан 2,1 млн гектар ер майдонлари тизимга ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кесимида ҳисобга олинди,
2,7 млн гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шу кунга, қадар электрон тизим орқали 24,0 млн гектар қишлоқ хўжалиги мўлжалланган ерлар тўлиқ ҳисобга олинди ҳамда шундан 22,25 млн гектари (92,7) давлат рўйхатидан ўтказилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!