Андижонда оғуфурушнинг фаолиятига нуқта қўйилди

Андижонда оғуфурушнинг фаолиятига нуқта қўйилди

2022 йил 03 январь куни Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 32 ёшли Т.У. Андижон шаҳар "Янги ҳаёт" МФЙ ҳудудида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида тадбирга харидор сифатида жалб қилинган шахсга, соф оғирлиги 2.54 гр бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 500.000 сўм эвазига сотаётган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида Т.У.,нинг ёнлари кўздан кечирилганида, унинг эгнида бўлган қора рангли курткасининг ўнг чўнтагидан бир бўлак, соф оғирлиги 0,28 гр бўлган, тезкор тадбирга харидор сифатида жалб қилинган шахсга сотилган, соф оғирлиги 2.54 гр. бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасидан ортиб қолган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини бошқа шахсларга сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисим (озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан қўзғатилган.

Ҳозир Т.У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми ҳамда 25, 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоқ олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!