“Андижон механика заводи” ШКнинг бугунги кун обрўсига путур етказиш мақсадида телеграм каналларнинг бирида эски аудиоёзувларни тарқатиш давом этмоқда

“Андижон механика заводи” ШКнинг бугунги кун обрўсига путур етказиш мақсадида телеграм каналларнинг бирида эски аудиоёзувларни тарқатиш давом этмоқда

Ушбу аудио ёзув бойича қуйидагиларни хабар қиламиз, ундаги овозли ёзув 2021йилга тегишли болиб, “Андижон механика заводи” шўба корхонаси ходими Ш.Э. корхона учун мўлжалланган металлоломни сотганлиги ҳақидаги маълумотлар қайд этилган. Суҳбатни завод ходими Ш.Г. ёзиб олган.

Натижада мазкур иш бўйича суд жараёни бўлиб отди, унда жавобгар сифатида Ш.Э, даъвогар сифатида “Андижон механика заводи” ШК судда иштирок этди. 2022 йилдаги суд қарори билан Ш.Э айбдор деб топилиб, корхонага етказилган зарарни тўлашга мажбур бўлди.

Тарқатилаётган аудиоёзув эскирганлиги, айни пайтда “Қуюв-механика заводи” АЖдан қўшимча металлолом олиб борилмаган ва бошқа пул ўтказмалари амалга оширилмаганини маълум қиламиз.

Сохта маълумотлар тарқатиш муносабати билан Ш. Э., Ш.Гга қарши жиноий иш қўзғатилди. Текшириш ишлари бош ҳисобчи Ф.А. ва ишчи С.А. томонидан ички ишлар бўлимига ёзилган аризалари асосида олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!