Ана холос! 15 сутка қамоқдан кейин ҳам тўғри хулоса чиқармаган оталарга жиноий иш қўзғатилди

Ана холос! 15 сутка қамоқдан кейин ҳам тўғри хулоса чиқармаган оталарга жиноий иш қўзғатилди

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 28.04.2017 йилги ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Ю.дан ундирувчи М.Ю. фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандини моддий таъминоти учун ҳар ойда иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, Х.Ю. тўлашдан бўйин товлаб Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47(4)-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган эди.
15 кунлик маъмурий қамоқ жазосидан хулоса чиқармаган қарздор Х.Ю. яна икки ойдан ортиқ муддат давомида фарзандини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлими давлат ижрочисининг алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан, қарздор Х.Ю.нинг алиментдан бўлган қарзи 17.04.2017 йилдан 29.01.2019 йилга қадар жами 8.049.928 сўмни ташкил қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Яшнобод туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Б.дан ундирувчи Н.Б.нинг уч нафар вояга етмаган фарзандларини моддий таъминоти учун ҳар ойда иш ҳақи ва бошқа даромадининг қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, муқаддам Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан 29.06.2017 йилда судланганлигидан хулоса чиқармасдан, 21.09.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47(4)-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этиб, 01.06.2018 йилдан 01.12.2018 йилга қадар икки ойдан ортиқ муддат давомида вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.
Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлими давлат ижрочисининг алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан, қарздор Б.Ф.нинг алиментдан бўлган қарзи 01.06.2018 йилдан 01.12.2018 йилга қадар жами 4.704.246 сўмни ташкил қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Бюронинг Яшнобод туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!