НАТО саммити АҚШда бўлиб ўтади

НАТО саммити АҚШда бўлиб ўтади

Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) саммити 9-11 июль кунлари АҚШ пойтахти Вашингтонда бўлиб ўтади.

Бу ҳақда альянс ахборотида айтилган, деб ёзади «Репорт» .

Ушбу саммит ҳарбий блок ташкил этилганининг 75 йиллигига бағишланади.

Таъкидланишича, саммитга НАТО бош котиби Йенс Столтенберг раислик қилади. Тадбир дастури кейинроқ эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!