Сурхондарёдаги мактабда эркак 2-синф ўқувчисини калтаклади

Сурхондарёдаги мактабда эркак 2-синф ўқувчисини калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги 23-умумтаълим мактабида эркак ўқувчини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

Олтинсой туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг берган маълумотларига кўра, видеотасвирда акс этган ҳолат жорий йилнинг 6 май куни кузатилган. Шу мактабнинг 2-синф ўқувчилари Й.Ж. ҳамда I.Б. ўзаро тортишиб қолган. Шу сабабли ўқувчи I.Б. отасига арз қилган ва видеотасвирда акс этган эркак, яъни I.Б.нинг отаси, мактабга келиб мазкур ҳолатни содир этган.

Ҳолат бўйича мактаб маъмурияти томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш учун зарур ҳужжатлар тайёрланаётган бўлиб, фуқарога нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!