Америкалик машҳур сеҳргар Дэвид Копперфильд 16 нафар аёлни зўрлашда айбланмоқда

Америкалик машҳур сеҳргар Дэвид Копперфильд 16 нафар аёлни зўрлашда айбланмоқда

16 нафар аёл машҳур америкалик сеҳргар Дэвид Копперфильдни зўравонлик ва номақбул хатти-ҳаракатларда айблади, деб ёзади The Guardian.

АҚШнинг Guardian тадқиқотига кўра, айбловларнинг ярмидан кўпи воқеа содир бўлган пайтда вояга етмаганлигини айтган аёлларга тегишли. Баъзилар ўша пайтда улар бор-йўғи 15 ёшда эканликларини айтишди, аммо Копперфильд уларнинг ёшини билмаган бўлиши мумкин.

У шунингдек, жинсий алоқа қилишдан олдин уч аёл билан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганликда ҳам айбланмоқда.

67 ёшли сеҳргар 1980 йилларнинг охири ва 2014 йиллар оралиғида содир бўлган воқеалар билан боғлиқ барча айбловларни рад этди.

Копперфильд адвокатларининг айтишича, бу айбловлар "нафақат ёлғон, балки мутлақо бемаънидир".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!