Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди

Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказишмоқда.

Хусусан, Қонунчилик палатаси депутатлари Шуҳрат Шарафутдинов ҳамда Мавлуда Ибрагимоваларнинг Фарғона вилояти Бувайда туманидаги аҳоли билан ўтказган учрашувлари қизғин кечди.

Учрашувда дастлаб қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, жумладан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги 5 та устувор йўналиш ва 100 та мақсаднинг мазмун-моҳияти, айниқса, таълим тизимини янада такомиллаштириш, аёллар бандлигини таъминлашга оид устувор вазифалар юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, “маҳалладаги еттилик” фаолияти йўлга қўйилгани жойларда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш имконини бераётгани, аҳоли билан ишлашнинг бундай тартиби давлат органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро яқинликни ҳамда ишончли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқаётгани алоҳида қайд этилди.

Мулоқотларда сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди. Шу билан бирга, аниқланган айрим масалалар ечими назоратга олинди.

Ҳудуддаги учрашувлар давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!